Линклар

Ucell алоқа оператори 15 апрелдан айрим хизмат турлари нархини оширади


Ўзбекистондаги Ucell уяли алоқа оператори айрим хизмат турларининг нархи ошишини эълон қилди.

15 апрелдан бошлаб Ucell нинг аввалдан пул тўланган “Эркин суҳбат”, “Оддий”, “GAP”, “Осон ҳисоб”, “Янада кўп суҳбат”, “Дўстлар орасида”, “VIP” тизимлари тарифларида қабул қилинган ва жўнатилган маълумотнинг 1 Мегабайти 10 центни ташкил қилади.

Шу кунгача ушбу алоқа хизматлари нархи 8 цент эди.

Айни пайтда, 15 апрелдан “Оддий” номли тариф режасининг Ўзбекистон бўйича айни тармоқдаги бир дақиқалик мулоқоти ҳамда СМС жўнатиш нархи 1 цент ўрнига 2 цент бўлади.

Ucell кўрсатаётган бошқа хизмат турларининг нархи ҳозирча ўзгармайди.

4 апрель куни Ucell оператори айрим бошқа хизмат турларининг нархини оширган эди.
XS
SM
MD
LG