Линклар

logo-print

Ўзбекистон божхоначилари 13 ярим мингдан зиёд ноқонуний диний адабиётларни мусодара қилди


2014 йил бошидан бери Ўзбекистон Божхона хизмати ходимлари 13600 дан зиёд диний адабиётлар мамлакатга ноқонуний кириб келишининг олдини олди.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, Тошкентдаги “Главпочтамт” идорасида текширув ўтказган божгирлар хорижда яшаётган шахслар Ўзбекистон фуқароларига почта жўнатмалари орқали диний характердаги адабиётларни юборишга уринишини кўп аниқлаган.

Ўзбекистон ҳудудига диний характердаги адабиётларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маҳсус ҳулосасини берганидан кейин олиб кириш мумкин.

Ушбу тартибга риоя қилмаган ташкилот ёки шахслар жавобгарликка тортилади.

Диний экстремизмни тарғиб қилувчи видеоматериаллар контрабандасида айбланиб Ўзбекистонда қўлга олинган қозоғистонлик Ермек Қўсмағамбетов 2012 йил июлида беш йилга озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG