Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

Австралия Малайзиянинг йўқолган самолёти сигнал тарқатаётгани тахмин қилинган минтақага кемалар жўнатмоқда


Хитойга қарашли кема Малайзиянинг йўқолган самолёти “қора қутиси” тарқатаётгани тахмин қилинган сигнални қабул қилганидан кейин Австралия сигнал келган Ҳинд океани жанубидаги ҳудудга самолёт ва кемалар жўнатмоқда.

Якшанба куни Австралиянинг Қидирув ишларини мувофиқлаштириш маркази раҳбари Ангус Хьюстон мақсад “имкон қадар тез фурсатда сигнални аниқлаш ёки уни рад этишда ёрдам беришдан иборат экани”ни урғулади.

Шанба кунги қидирув давомида Хитой кемаси 90 дақиқа давомида сигнал қабул қилган.

Жума куни ҳам Хитойга тегишли кема кўпроқ сигнал қабул қилган.

Айни пайтда, Австралияга тегишли кема якшанба куни қидирув олиб борилаётган океан ҳудудининг бошқа қисмидан учинчи сигнални қабул қилди.

Бортида 239 нафар йўловчи бўлган самолёт 8 март куни Куала Лумпур шаҳридан Пекин томон парвоз қилганидан бир оз ўтиб радар экранидан ғойиб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG