Линклар

"Ўзбекэнерго" янги электр станцияси қуришни номаълум муддатга кечиктирди


“Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси янги газ электр станцияси қуришни номаълум муддатга кечиктирди.

“Новий Век” нашри хабарига кўра, янги станция “Навоий кон-металлургия комбинати”га кўпроқ электр қуввати етказиб бериш мақсадида қурилаётган эди.

Нашрнинг билдиришича, лойиҳани молия билан таъминлайдиган манба топилмагани боис уни амалга ошириш кечиктирилган.

Дастлабки қиймати 103 миллион АҚШ долларини ташкил қилгани айтилаётган лойиҳада 200 МВт қувватга эга бўлган янги станция ҳам электр, ҳам иссиқлик ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG