Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:00

Украина шарқида россияпараст намойишчилар давлат биноларига бостириб кирди


Украинанинг Донецк шаҳридаги намойиш.
Украинанинг Донецк шаҳридаги намойиш.
6 апрел куни Украинадаги россияпараст намойишчилар мамлакат шарқидаги Донецк шаҳри ҳокимлиги биносини штурм қилди.

Айни пайтда, Украина шарқидаги Луганск вилоятида намойишчилар Украина миллий хавфсизлик хизмати Бош қароргоҳига бостириб кирди.

Якшанба куни эрталаб Донецк шаҳрида икки мингга яқин намойишчи вилоят ҳокимлиги биноси олдида намойиш ўтказаётган пайтда бир гуруҳ намойишчи бинога бостириб кириб Россия байроғини осиб қуйган.

Украина шарқидаги Харков шаҳрида ҳам Россия тарафдорлари норозилик акциялари ўтказди.

Намойишчилар, ўтган ой Қрим Россияга қўшилишига асос бўлгани каби, мустақиллик бўйича референдум ўтказшни талаб қилдилар.

Февраль ойида москвапараст Виктор Янукович президентлик лавозимидан четлатилганидан бери Украинанинг рус тилида сўзлашувчи жанубий ва шарқий минтақаларида норозилик акциялари ўтказиб келинмоқда.
XS
SM
MD
LG