Линклар

Афғонистон: Президентлик сайловида берилган овозларни санаш бошланди


Афғонистонда шанба куни ўтказилган президентлик сайловида берилган овозларни санаш учун сайлов қутилари мамлакатнинг 34 та вилоятидан пойтахт Кобулга келтирилмоқда.

Якшанба куни Мустақил сайлов комиссияси матбуот котиби Муҳаммад Нур сайлов натижасини аниқлаш яқин атрофдаги участкалардан келтирилган қутиларга ташланган бюлетенларини санашдан бошланганини айтди.

Муҳаммад Нур чекка минтақалардан сайлов қутиларини пойтахтга олиб келиш учун бир ҳафтача вақт кетиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Афғонистондаги президентлик сайловининг дастлабки натижалари 24 апрелдан кейин эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG