Линклар

logo-print

Парламент сайлови арафасида Ироқда зўравонлик авж олмоқда


Ироқдаги парламент сайлови номзодларини ташвиқ қилувчи билбордлар, Карбало, 2014 йилнинг 3 апрели.

Ироқдаги парламент сайлови номзодларини ташвиқ қилувчи билбордлар, Карбало, 2014 йилнинг 3 апрели.

Ироқнинг асосан суннийлар истиқомат қиладиган Латифия шаҳрида олти киши ўлдирилди. Маҳаллий расмийларга кўра, номаълум шахслар олти эркакни уйларидан ўғирлаб кетиб, сўнгра отиб ташлаганлар.

Бағдоддан 30 километр жануброқда жойлашган Латифия шаҳридаги қотиллик учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

БМТ маълумотларига кўра, Ироқда зўравонлик 2008 йилдан буён энг юқори нуқтага чиққан. 30 апрель куни бу мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG