Линклар

Ҳомсдаги портлашда 29 киши ҳалок бўлди


Ҳомс президент Башар Ассадга қарши исённинг таянч шаҳри бўлиб ҳисобланади.

Ҳомс президент Башар Ассадга қарши исённинг таянч шаҳри бўлиб ҳисобланади.

Қароргоҳи Лондонда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари якшанба куни Сурия шарқидаги Ҳомс шаҳрида 29 киши ўлдирилгани ҳақида маълумот тарқатди.

Воқеа исёнчилар томонидан портловчи моддалар ортилган автомобиль муддатидан аввал портлаб кетгани туфайли содир бўлди. Портлаш юз берган жойда бир неча киши бедарак йўқолганини қайд этган суриялик ҳуқуқ фаоллари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаяптилар.

Ҳомс президент Башар Ассадга қарши исённинг таянч шаҳри бўлиб ҳисобланади. Унинг исёнчилар томонидан назорат қилинадиган Эски Шаҳар қисми ҳукумат кучлари томонидан бир неча ой мобайнида қамал қилинган.

Якшанба куни пойтахт Дамашқдаги Опера театри яқинида портлаган миномёт снарядларидан яна икки киши жон таслим қилди. Бу исёнчилар Дамашқ яқинидан туриб Сурия пойтахтини ўққа тутишни кучайтирганидан сўнг содир бўлди.
XS
SM
MD
LG