Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:57

Киев Путин ва Януковични Шарқий Украинада сепаратизмни авж олдираётганликда айблади


Луганскдаги россияпараст норозилар намойиши, 2014 йилнинг 6 апрели.
Луганскдаги россияпараст норозилар намойиши, 2014 йилнинг 6 апрели.
Россияпараст намойишчилар Украина шарқидаги уч шаҳарда давлатга қарашли биноларни эгаллаб олдилар.

Якшанба оқшомида норозилар Украинадаги иккинчи йирик шаҳар бўлган Харьковда вилоят маъмурияти биносига бостириб кирганлар. Полиция бино узра Россия байроғини тиккан намойишчиларга қарши куч қўлламаган.

Ундан аввалроқ намойишчилар Донецк вилоят маъмурияти ва Луганскдаги хавфсизлик хизмати биноларига бостириб киргандилар.

Уларнинг айримлари референдум ўтказиш талабини айтиб чиққанлар. Ўтган ой шу каби референдум натижасида Украина ҳудудида бўлган Қрим мухторияти Россияга қўшиб олинганди.

Тартибсизликлар рўй берган уччала шаҳар ҳам Украина-Россия чегарасига яқин ерда жойлашган.

Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков мамлакат шарқида тартиб-интизомни қон тўкмасдан тиклашга ваъда берган. Аваковга кўра, Украина шарқидаги айирмачилик ғалаёнларининг буюртмачиси Россия президенти Владимир Путин ва Украинанинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Виктор Януковичдир.

Бу тартибсизликлар туфайли Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов душанба кунига режаланмиш Литва сафарини қолдирган.
XS
SM
MD
LG