Линклар

logo-print
Бугун эрталаб Тошкентда лайлакқор ёғиб, қийғос гуллаган ўрик, гилос ва бошқа дарахтлар қор билан қопланди.

Тошкентдан олинган хабарларга кўра, эрталаб аввал кучли шамол аралаш дўл ёғиб, кейин икки соатча қор ёққан.

Республика гидрометрология маркази бугун Тошкентда ёмғир ёғиши ҳақида маълум қилган, бироқ қор ҳақида бир оғиз сўз ҳам айтмаган.

Тошкентликларга кўра, ҳаво ҳароратининг кутилмаганда кескин тушиши иситиш тизими ўчирилган кўп қаватли уйларда қийинчиликларни юзага келтирган.
XS
SM
MD
LG