Линклар

Наманган вилоят жиноят ишлари бўйича суди "Жанубий Кореяга ишлашга юборамаган", деган алдов билан катта миқдорда пул олган жиноий гуруҳнинг тўрт аъзосини озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмни эълон қилди.

12uz.com сайтининг вилоят судидаги манбага таяниб маълум қилишича, Дилфуза Исломова, Нодир Усмонов, Ғолибхон Исақовлар 8 йилга, Салоҳиддин Қипчоқов эса 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Мазкур шахслар 41 нафар наманганликни “Кореяга ишлашга юбораман”, деб алдаб, жами 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўзлаштирган.

Орадан 2-3 йил ўтса-да Кореяга кета олмаган наманганликлар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилгани натижасида жиноий гуруҳнинг қилмиши ошкор бўлган.

Ўтган йили Тошкентда ҳам Жанубий Кореяга жўнатиш ваъдаси билан 97 нафар фуқарони алдаб, жами 321 минг доллар пул олган жиноий гуруҳ аъзолари қамалган эди.
XS
SM
MD
LG