Линклар

Москвада қалбаки паспорт билан кредит олмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди


Москва шаҳрида қалбаки паспорт билан банкдан 300 минг рубль (8 минг АҚШ доллари) пулни кредитга олмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди.

CA-NEWS агентлиги маълумотига кўра, Москванинг Жанубий Тушино вилоятидаги банклардан бирининг ходими кредит олиш учун банкка мурожаат қилган 30 яшар мижоздан шубҳаланиб, милицияга хабар берган.

Милиция ўзбекистонлик фуқарони қалбаки Россия паспорти билан ушлаган ва ҳозирда унга нисбатан товламачилик айби билан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG