Линклар

Сўнгги бир йил давомида Россия саҳналарида чиқиш қилаётган ўзбекистонлик хонанда Севара Назархон шанба куни "Шансон" мукофотини олишга сазовар бўлди.

Шансон радиоси мухлислари йил давомида энг яхши хонанда учун овоз бериб келишди. Йиғилган овоз натижаларига кўра Севара ҳам энг яхши хонандалардан бири деб топилган.

Севара Ўзбекистонда тақиқ қўйилган 11 хонанданинг бири экани айтиб келинади. Кейинги йилларда ўзбек саҳналарида кўринмаётган Севара ўз ижодини Россияда синаб кўрмоқда.

Севара россиялик хонандаларга мўлжалланган бир қанча лойиҳалар, жумладан, "Голос" лойиҳасида ҳам иштирок этди.

Тошкентдаги “Сидерис” гуруҳида қаддини ростлаган Севара Назархон кейинчалик бу гуруҳни тарк этиб, яккахон хонанда сифатида фаолият бошлади.

Севара Назархон британиялик мусиқачи Питер Габриел билан биргаликда куйлаб, албом чиқарган.

2005 йилда BBC Music Awards танловида қатнашган Севара Назархон “Осиëнинг яхши ижодкори”, деган номинацияда мукофот олган эди.
XS
SM
MD
LG