Линклар

logo-print
7 апрель куни Украинанинг Донецк шаҳрида яшовчи россияпараст аҳоли фаоллари “Донецк халқ республикаси”ни тузиш тўғрисида резолюция қабул қилди.

Донецк шаҳар маъмурияти биносини ишғол қилган намойишчилар бугуннинг ўзидаёқ “Халқ кенгаши” тузиб, Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш масаласини бошлашди.

“Мустақил давлат – Донецк халқ республикаси тузилганини эълон қиламиз”, дейилади душанба куни қабул қилинган мустақиллик декларациясида.

Хабарларга кўра, намойишчилар референдум ўтказишни 11 майга белгилаб, Россиядан “Тинчликпарвар кучлар”ни жўнатишни сўрашган.

Ўтган ой шу каби референдум натижасида Украина ҳудудида бўлган Қрим мухторияти Россияга қўшиб олинганди.

Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов шарқий Украинадаги ҳукумат биноларининг ишғол қилиниши ва "Донцек Халқ республикаси" эълон қилинишида Россияни айблади.

Душанба куни телевидение орқали чиқишида Турчинов Луганск, Донецк ва Харьковдаги тартибсизликларни "Украинага қарши Россия махсус операциясининг иккинчи тўлқини", дея атади.
XS
SM
MD
LG