Линклар

Ўзбекистонга рақамли телевиденияни шакллантириш учун Япония қарз беради


Ўзбекистонда рақамли телевиденияни ривожлантириш учун Япония 78 миллион доллар миқдорида имтиёзли қарз беради.

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат агентлигининг билдиришича, мазкур лойиҳа асосида мамлакат ҳудуди юз фоиз рақамли телевидения билан қамраб олинади.

Лойиҳа 2013-2018 йилларга мўлжалланган бўлиб, унининг умумий қиймати 92 миллион долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG