Линклар

Ўзбекистонда тижорат банклари сотилаётган корхоналар нархини ўзгартириши мумкин


Ўзбекистонда тижорат банкларига сотилаётган корхоналар нархини қайта белгилаш ҳуқуқи берилди.

Ҳукумат томонидан қабул қилинган тижорат банкларининг инвестицион фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган қарорда айтилишича, корхонани сотиш бўйича ким ошди савдоси ўтмади деб эълон қилиниши ҳамда сармоядорлар томонидан қизиқиш бўлмаган тақдирда банклар савдога қўйилган корхона нархини босқичма-босқич 10 фоиздан 50 фоизгача камайтириши мумкин.

Мазкур қарор доирасида янги шартлар бўйича жами 33 та объектнинг сотилиши ҳукумат томонидан тасдиқланди.
XS
SM
MD
LG