Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон сухбатида Москванинг Украина ишларига аралашуви Россия учун қўшимча муаммолар пайдо қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

7 апрелда ўтказилган суҳбатда Керри Украина шимолидаги воқеалар “ўз-ўзидан бўлмагани”ни таъкидлади. Вашингтон Украина шимолидаги россияпараст кучлар “Россия томонидан молиялаштирилгани тўғрисида ишонарли далилларга эга” экани айтилди.

Аввалроқ Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов шимолий вилоятлардаги воқеаларда Россиянинг қўли борлигини билдирган. Россия томони эса бу иддаоларни рад этган.

7 апрель куни Украинанинг Донецк шаҳрида яшовчи россияпараст аҳоли фаоллари ҳокимият биносини эгаллаб олиб, “Донецк халқ республикаси”ни тузиш тўғрисида резолюция қабул қилди.

Хабарларга кўра, намойишчилар Россияга қўшилиш тўғрисда референдум ўтказишни 11 майга белгилаб, Россиядан “Тинчликпарвар кучлар”ни жўнатишни сўрашган.
XS
SM
MD
LG