Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:30

Россия Киевни намойишчиларга нисбатан куч қўлламаслик ҳақида огоҳлантирди


Харковь шаҳридаги Россия тарафдорларининг намойиши.
Харковь шаҳридаги Россия тарафдорларининг намойиши.
Россия Киевни Украинанинг шарқий минтақасидаги бир неча шаҳарда ҳукумат биноларини эгаллаб олган Россия тарафдорларига нисбатан куч қўллаш мамлакатни фуқаролик уруши гирдобига тортиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 8 апрель куни эълон қилган баёнотда, “биз фуқаролар урушига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий тайёргарлик дарҳол тўхтатилишига чақирамиз” дейилган.

Россия Ташқи ишлар вазирлининг ушбу баёноти Украина Ички ишлар вазирлиги Харковь шаҳрида аксил террор амалиётига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганидан кейин эълон қилинди.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков етмишга яқин “сепаратчи” ҳибсга олинганини билдирди.

6 апрел куни Украина шарқидаги Харковь, Луганск ва Донецк шаҳарларида Россия тарафдори бўлган намойишчилар вилоят маъмурияти биноларини эгаллаб олиб Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG