Линклар

logo-print

Россияда ўз чақалоғини сотмоқчи бўлган ўзбекистонлик эр-хотин қўлга олинди


Москва вилоятида полиция ходимлари ўз фарзандини сотишга уринган Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди.

8 апрель куни РФ Тергов қўмитаси ўзбекистонлик эр-хотин 18 ойлик қиз чақалоғини бир миллион рублга (28100 АҚШ долларига) сотмоқчи бўлган пайтда ушланганини маълум қилди.

Россиядаги ахборот агентликларига кўра, воқеа 7 апрель куни Видное шаҳрида рўй берган.

Айбдор деб топилса, ўзбекистонлик эр-хотин 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Февраль ойида Санкт-Петербург шаҳрида икки нафар ўзбек аёл янги туғилган чақалоқни 80 минг рублга (2250 доллар) сотишга уринган пайтда қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG