Линклар

Расмуссен Россияни "тарихий хатоликка йўл қўймаслик" ҳақида огоҳлантирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Россияни Украинанинг шарқий ҳудудларига қўшин киритиши “тарихий хатолик бўлиши” ҳақида огоҳлантириб, Москвадан ўз қўшинларини Украина чегараси яқинидан олиб чиқишни талаб қилди.

8 апрель куни Парижда сўзлаган Расмуссен Россия томонидан интервенция амалга оширилиши Москванинг НАТО билан муносабатларига жиддий путур етказиши ва Россияни халқаро жиҳатдан янада изоляцияда қолдиришидан огоҳлантирди.

НАТО Бош котибининг ушбу баёноти Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги учта шаҳрда давлат идораларини эгаллаб олган россияпараст намойишчиларга нисбатан чоралар кўришга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганидан кейин янгради.

Россия Украинага қарашли Қримни ўзига қўшиб олганидан бери НАТО Россия билан барча амалий ҳамкорликни тўхтатиб, Иттифоққа аъзо бўлган Шарқий Европада давлатларда ўз ҳозирлигини кучайтира бошлади.

Ўз навбатида, Россияга НАТОдаги юқори лавозимли ҳарбий вакилини чақиртириб олди.
XS
SM
MD
LG