Линклар

НАТО раҳбари Россияни "тарихий хатоликка йўл қўймаслик" ҳақида огоҳлантирди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Россияни Украина шарқий ҳудудларига қўшин киритмаслик ҳақида огоҳлантириб, Москвадан Украина чегараси яқинидан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди. Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Россия Ташқи ишлар вазири билан Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида музокара ўтказиш масаласини муҳокама қилди.


НАТО Бош котиби Россияни Украина шарқий ҳудудларига қўшин киритмаслик ҳақида огоҳлантириб, Москвадан Украина чегараси яқинидан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди. Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Россия Ташқи ишлар вазири билан Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида музокара ўтказиш масаласини муҳокама қилди.


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Россияни Шарқий Украина ҳудудларига қўшин киритиши “тарихий хатолик бўлиши” ҳақида огоҳлантириб, Москвадан Украина чегараси яқинидан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди.

8 апрель куни Парижда сўзлаган Расмуссен Россия томонидан интервенция амалга оширилиши Москванинг НАТО билан муносабатларига жиддий путур етказиши ва Россияни халқаро жиҳатдан янада яккалантириб қўйишидан огоҳлантирди.

- Агар Россия Украинага тажовуз қилишни давом эттирса, бу тарихий хатолик бўлади. Бу бизнинг Россия билан муносабатимизга жиддий путур етказади ва Россияни халқаро жиҳатдан янада изоляцияда қолдиради, дея баёнот берди Андерс Фог Расмуссен.

Ундан аввал НАТО Бош котиби Россияни ўн минглаб аскарини Украина чегараси яқинидан олиб чиқишга чақирган эди.

НАТО Бош котибининг ушбу баёноти Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги учта шаҳарда давлат идораларини эгаллаб олган россияпараст намойишчиларга нисбатан чоралар кўришга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганидан кейин янгради.

Россия Киевни Шарқий Украинадаги бир неча шаҳарда ҳукумат биноларини эгаллаб олган Россия тарафдорларига нисбатан куч қўллаш мамлакатни фуқаролик урушига етаклаши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 8 апрель куни эълон қилган баёнотда, “биз фуқаролар урушига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий тайёргарлик дарҳол тўхтатилишига чақирамиз” дейилган.

6 апрел куни Украина шарқидаги Харковь, Луганск ва Донецк шаҳарларида Россия тарафдори бўлган намойишчилар вилоят маъмурияти биноларини эгаллаб олиб Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини талаб қилмоқда.

Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов Украина шарқидаги тартибсизликлар учун Россияни айблаб, “террорчи ва жиноятчилар” каби қонунни бузган “сепаратчи”лар жавобгарликка тортилишини баён қилди.

Россия Украинага қарашли Қримни ўзига қўшиб олганидан бери НАТО Россия билан барча амалий ҳамкорликни тўхтатиб, Иттифоққа аъзо бўлган Шарқий Европа давлатларида ўз ҳозирлигини кучайтира бошлади.

НАТО Бош котиби Москвани Украина чегараси яқинидан Россия қўшинларини олиб чиқишга яна бир марта чақирди.

- Мен Россияни ўз қўшинларини олиб чиқишга, халқаро мажбуриятларини бажаришга ва Украина ҳукумати билан конструктив диалог олиб боришга чақиришда давом этаман, деди НАТО Бош котиби.

7 апрель куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Украина бўҳронини телефон орқали муҳокама қилди.

АҚШ расмийларига кўра, Керри Россия томонидан Украинада беқарор вазият юзага келтириш йўлидаги ҳар қандай уриниш Россия учун янада қимматга тушиши ҳақида огоҳлантирган.

Жон Керри Шарқий Украинадаги воқеалар “ўз-ўзидан” бўлганига АҚШ расмийлари ишонмаслигини қўшимча қилган.

АҚШ Давлат котиби Сергей Лавров билан 10 кун ичида Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида музокара ўтказиш масаласини муҳокама қилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG