Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:23

ФСБ раҳбари чечен исёнчилари лидери Доку Умаров "нейтраллаштирилгани"ни маълум қилди


Доку Умаров, 2013 йил июль.
Доку Умаров, 2013 йил июль.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) чечен жанггарилари лидери Доку Умаровнинг фаолиятлари “нейтраллаштирилгани”ни маълум қилди.

8 апрель куни ФСБ раҳбари Александр Бортников ўзини Кавказ Амирлиги лидери деб эълон қилган Доку Умаровнинг “фаолиятлари” шу йил бошида “нейтраллаштирилгани”ни айтди.

ФСБ раҳбари Умаровнинг фаолияти қандай қилиб нейтраллаштирилгани тафсилоти ҳақида гапирмади.

Александр Бортников фақат Шимолий Кавказда ўтказилган 33 та махсус амалиёт чоғида 36 нафар лидер ва 65 исёнчи ўлдирилгани, шунингдек, 200 нафар террорчи қўлга олинганини айтди.

Ўтган ой чечен исёнчиларига хайрихоҳ бўлган “Кавказ Центр” Интернет нашри Доку Умаров шаҳид бўлганини эълон қилган.

Бироқ хабарда Доку Умаров қачон, қаерда ва қандай вазиятда ўлгани маълум қилинмаган.

Россия ҳуқуқ-тартибот органлари Умаровни Россия, жумладан, Москвада амалга оширилган ҳужумларга алоқадорликда айблаган эди.
XS
SM
MD
LG