Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:58

Эрон ва олти етакчи давлат расмийлари Венада музокара бошлади


Вена шаҳрида Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати расмийлари ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури борасида якуний келишувга эришиш бўйича музокаралар бошланди.

Учрашув арафасида Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф келаси икки кун ичида сезиларли муваффақиятга эришилиши мумкинлигига умид билдирди.

Вена музокаралари муваффақиятли ўтса, май ойи ўртасига қадар якуний келишув лойиҳаси ишлаб чиқилиши назарда тутилган.

Расмийларга кўра, шу пайтгача ўтказилган икки давра сўзлашувларда узоқ муддатли келишув имзолаш масаласи муҳокама қилинган.

Эрон ва олти етакчи давлат, яъни, АҚШ, Британия, Франция, Россия, Хитой ва Германия вакиллари ноябрь ойида муваққат келишувга эришган эди.

Ҳужжатда Теҳрон ўз ядровий дастурининг айрим жиҳатларини қисқариши эвазига Эронга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар бироз юмшатилиши назарда тутилган.

Олти ойга мўлжалланган мазкур келишув 20 январь куни кучга кирган.

Уни имзолашдан мақсад якуний келишувга эришиш учун сўзлашувлар олиб боришга имконият яратишдан иборат.
XS
SM
MD
LG