Линклар

logo-print
Сурияда хорижий жанггариларга тегишли экани айтиладиган Интернет сайтларидан бирига Тожикистон фуқароларининг ўз паспортини ёқаётгани акс этган видеотасвир қўйилди. Бу видеода тожик жанггарилари энди ватанига қайтмаслиги ва шаҳид бўлиш учун Сурияга борганини айтади.


Рус тилидаги исломий сайтлардан бири жанг қилгани Сурияга борган тожикистонлик беш фуқаро ўз паспортини намойишкорона ёқаётгани акс этган уч минутлик видеони жойлаштирди. Шу йўл билан улар Башар Асад режимига қарши жанг қилгани келгани ва бу жиҳод йўлидан қайтмаслигини намойиш қилиши айтилган.

Видеотасвир тожикча субтитр билан шарҳланган. Кадр ортида рус ва тожик тилидаги сўзлашаётганлардан бири рус тилида аниқ-тиниқ қилиб шундай дейди:

“Мана янги биродарларимиз жиҳод учун келишди, иншааллоҳ, бу куфр тожик паспортларини, иншааллоҳ, биз ёқамиз, ва бизнинг ниятимиз, иншааллоҳ, бу куфрга бошқа қайтмасликдир!”

Бундан кейин Тожикистоннинг тўртта хорижий паспорти ва битта ички паспорт намойишкорона ёқила бошлайди. Кадр ортидан эшитилган овозлардан, жиҳодга келган жанггариларнинг жиддий мақсадлари борлиги, Сурия жанггоҳларида охирига қадар курашиб, шаҳид бўлмоқчи экани англашилади.

Паспортлар ёндирилиши жараёни “Аллоҳу Акбар” қичқириқлари ва рус тилида ёзилган “Биз Тожикистондаги куфрга ҳам етиб борамиз” деган ёзувлар билан давом этади.

Паспорт ёндириш маросимидан сўнг рус тилида гапирувчилар сафига янги қўшилганларни “куфрдан халос бўлгани ва Ироқ ва Шом давлатларининг фуқаролари” бўлгани билан табриклашади.

Видео Интернетга 7 апрель куни жойлаштирилган. Тасвирнинг ҳақиқийлиги, куни ва олинган жойини аниқлашнинг ҳозирча имкони бўлмади. Шунингдек, паспорт ёқаётган шахсларнинг ҳам юзи кўрсатилмаган, яъни бу кимсаларнинг шахсини аниқлаш ҳам ҳозирча имконсиз.

Жанггари гуруҳларга тегишли кўрилган яна бир Интернет сайтида Сурияда жиҳод қилган тожикистонлик ва ўзини Абу Аҳмад Тожикий, деб таништирган шахснинг март ойи охирида ўлгани хабар қилинган.

Кўлоб шаҳрининг 9-микрорайонида яшайдиган бир неча киши Озодликнинг тожик хизматига қўнғироқ қилиб, Абу Аҳмад Тожикийни танигани, бу одам уларнинг ҳамшаҳари 26 ёшли Бахтиёр Шеров эканини айтган. Бахтиёр бундан икки йил олдин Россияга меҳнат муҳожирлигига кетган ва сўнгги бир неча ойдан буён бедарак қолаётган эди.

Бахтиёр Шеров Суриядаги жангларда ҳалок бўлган тўртинчи тожикистонликдир. Бундан илгари Суриядаги жангларда икки кўлоблик ва бир воселик ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Тожикистон ҳукумати тахминича, Башар Асад режимига қарши курашда икки юзга яқин тожикистонлик иштирок этмоқда. Тожик ҳукумати бундан жиддий хавотир билдирган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG