Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:19

Харьковдаги вилоят маъмурияти биноси россияпараст намойишчилардан тозаланди


Украина махсус кучлари Харьков шаҳридаги давлатга қарашли вилоят маъмурияти биносини россияпараст намойишчилардан тозалади.

Буни Украинадаги УНИАН ахборот агентлиги хабар қилди.

“Баткившина” партиясидан депутатликка сайланган Николай Княжницкий Ички ишлар вазирига таяниб Твиттердаги саҳифасида ёзишича, амалиёт пайтида 70 киши қўлга олинган.

Ҳозирда улар Киев ва Полтава ҳибсхоналарида сақланмоқда.

Княжницкийга кўра, амалиёт пайтида Украина махсус кучлари ўз қуролларидан битта ҳам ўқ узмаган.
XS
SM
MD
LG