Линклар

Керри: Россия агентлари “тартибсизлик” келтириб чиқариш учун Украинага жўнатилган


АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Вашингтон ш., 2014 йил 8 апрель.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Вашингтон ш., 2014 йил 8 апрель.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия агентлари “тартибсизлик” келтириб чиқариш учун Украина шарқига жўнатилганини айтди.

Керри Россиянинг Шарқий Украинадаги хатти-ҳаракатлари Қримдаги каби бостириб кириш учун бахона бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Жон Керри бу гапни 8 апрель куни АҚШ Сенатида қилган чиқишида маълум қилди.

Давлат котиби, агар Россия Украинага тажовузни давом эттирса, Қўшма Штатлар ва Европадаги иттифоқчилари Россиянинг энергетика, банк ва кончилик соҳаларига янги санкциялар қўллаш истагида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG