Линклар

logo-print

Украина: Луганск шаҳрида Россия тарафдорлари ўнлаб одамни гаровга олди


Украина Давлат хавфсизлик хизмати Луганск шаҳридаги бир гуруҳ Россия тарафдори бўлган сепаратчилар ўзлари эгаллаб олган бинога портловчи моддалар ўрнатгани ва олтмишга яқин одамни ихтиёрига қарши ушлаб турганини маълум қилди.

Украина Давлат хавфсизлик хизматининг Интернетдаги сайтида эълон қилинган баёнотда Хавфсизлик хизматининг террорчиликка қарши бўлими ходимлари сепаратчиларни тутқиндаги одамларни қўйиб юборишга кўрдиришга уринаётгани билдирлган.

Айни пайтда, Украина Давлат хавфсизлик хизмати уларни ўз қуролларини топширишга чақирган.

Баёнотда сепаратчилар “террорчилик услубларидан” фойдаланаётганликда айбланган.

6 апрел куни Украина шарқидаги Харковь, Луганск ва Донецк шаҳарларида Россия тарафдори бўлган намойишчилар вилоят маъмурияти биноларини эгаллаб олиб, Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини талаб қилган.
XS
SM
MD
LG