Линклар

logo-print
Россиянинг Қримдаги хатти-ҳаракатлари Вашингтоннинг Европадаги ўз ҳарбий ҳозирлиги масаласини қайта кўриб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Дерек Чоллет сешанба куни ана шундай баёнот берди.

АҚШ Конгресси Намояндалар палатасининг қуролли кучлар бўйича қўмитасида чиқиш қилган Чоллет Қўшма Штатлар Россия билан ёвлашишга иштиёқманд эмаслигини, бироқ Қримнинг “қонунга хилоф равишда” аннексия қилиниши ва Россия томонидан қўшниларига нисбатан ҳарбий таҳдиди сақланиб қолаётгани Европада америкалик ҳарбийлар сони оширилишига сабаб бўлиши мумкинлигини урғулади.

Дерек Чоллет АҚШнинг Truxtun (Тракстан) эсминецини Қора денгизда қолиш муддатини узайтириш ҳамда келаси ҳафта у ёққа яна бир кема юборишга қарор қилинганини ҳам қўшимча қилди.

Бугунги кунда Европа давлатларида 67 мингга яқин америкалик ҳарбий хизмат ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG