Линклар

Ўзбекистон Қирғизистонга чегарадан ўтиб кетган қўйларни қайтиб берди


Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон чегара отряди ва Қирғизистоннинг Олабуқа чегара отряди раҳбарлари ўртасидаги музокаралар натижасида 8 апрель куни 143 та қўй қирғизистонлик эгаларига қайтарилди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Қирғизистон Чегара хизматига кўра, чегараолди ҳудудида ўтлаб юрган сурув шу йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган.

Қирғизистоннинг Қўшдўбў қишлоғидан бўлган чорва эгалари қўйларни қайтариш илтимоси билан Олабуқа чегара отряди чегарачиларига мурожаат қилганлар.

Икки мамлакат чегарачилари ўртасида ахборот алмашиш жараёнида йўқолган қўйлар Ўзбекистонда экани аниқланган ва кеча ўзбек чегарачилари уларни қирғиз чегарачиларига топширганлар.
XS
SM
MD
LG