Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:16

Керри: АҚШ ва ЕИ рус ширкатларига нисбатан янги санкциялар жорий этишга ҳозир


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри.
Агар Москва Украина суверенитетига даф қилишда давом этаверса, АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг кон қазиш ва энергоширкатлари ҳамда банкларига нисбатан янги санкциялар жорий қилишга тайёр. Бу ҳақда сешанба куни Сенатда чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Жон Керри билдирди.

Украина шарқидаги тартибсизликлар ва маъмурий биноларнинг босиб олинишига тўхталган Керри бу ҳудудларда “хаос” пайдо қилиш учун у ёққа Россия агентлари юборилганини айтди. Керрига кўра, Россия хатти-ҳаракатлари Қримда бўлгани каби Украина шарқий вилоятларига ҳарбийларни киритиш учун баҳона яратишга қаратилган бўлиши мумкин.

АҚШ Давлат котиби келаси ҳафта Европада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина расмийлари билан учрашажагини қўшимча қилди.

Душанба куни Керри ва Лавров Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича тез орада АҚШ, Россия, Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида музокара ўтказиш имкониятини муҳокама қилганди.

Бу суҳбат чоғида Керри Лавровга “Украина шарқидаги воқеалар ўз-ўзидан юзага келганга ўхшамаяпти”, деган.

Эртаси куни матбуот анжумани берган Лавров Россиянинг Украина шарқидаги воқеаларга алоқаси борлигига оид айбловларни рад қилган.

Россия Украина жанубий-шарқидаги оммавий норозилик намойишларини молиялаштираётганига оид айбловларни инкор қилган Сергей Лавров “буни америкалик ҳамкорларимиз виждонига ҳавола қиламиз”, деган.
XS
SM
MD
LG