Линклар

logo-print
Япониянинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи корпорацияси Toyota бутун дунёдан 6 ярим миллионта автомобилини қайтариб олади.

Ширкат 2004-2010 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган Yaris, Urban Cruiser, RAV4, Hilux моделли автомобилларини бозордан қайтариб олишига машиналарнинг бошқарув тизими ҳамда ўриндиқларида нуқсонлар топилгани сабаб бўлган.

Ҳозирга қадар бундай дефектлар боис автоҳалокатлар рўй бермаган. Феврал ойида Toyota икки миллионта Prius автомобилини қайтариб олганди.
XS
SM
MD
LG