Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:29

Тошкентдаги Инҳ университетига қабул июл ойида бошланади


Ўзбекистонда янги очилган Жанубий Кореянинг Инҳ университети филиалига кириш имтиҳонлари шу йилнинг июл ойида ўтказилади. Абитуриентлар олий ўқув юртига кириш учун суҳбатдан ўтиб, тест топширишади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси расмийларига кўра, университетда ўқиш шу йилнинг 1 октябридан бошланади.

Компютер инжиниринг соҳаси бўйича мутахассисларни етиштирувчи университетда ўқиш инглиз тилида бўлади.

Жанубий Кореядаги Инҳ университети 1954 йилда очилган ва ушбу мамлакатдаги энг яхши бешта олийгоҳнинг бири ҳисобланади.

Ҳозир Ўзбекистонда олтита хорижий университетларнинг филиаллари фаолият қилмоқда.
XS
SM
MD
LG