Линклар

logo-print

Аваков: Украина шарқидаги ишғолчиларга қарши куч қўлланилиши мумкин


Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков мамлакатнинг шарқий минтақаларида маҳаллий ҳокимият биноларини ишғол қилган айирмачилар билан музокара иш бермаса уларни ҳокимият биноларидан чиқариш учун куч қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Чоршанба куни Киевда ҳукумат мажлисидан сўнг журналистлар билан учрашган Аваков келаси икки кун ичида Луганск, Харков ва Донецкдаги вазият ҳал этилишини билдирди.

– Буни икки йўли бор, музокара ёки куч қўллаш, -деди Украина ички ишлар вазири.

6 апрел куни юзлаб россияпараст намойишчилар Донецк, Луганск ва Харковда ҳукумат биноларини ишғол қилди.

Донецкда маҳаллий маъмурият биносини ишғол қилганлар Донецкни "халқ республикаси" деб эълон қилди.

8 апрел куни Харковдаги ҳокимият биноси исёнчилардан озод этилди.
XS
SM
MD
LG