Линклар

logo-print
Австралия расмийлари Malaysia Airlines авиакомпаниясининг бир ой аввал йўқолган Boeing 777 учқичи қора қутисидан чиқаётган, деб таҳмин қилинаётган иккита сигнал тутилганини айтишмоқда.

Австралия координацион маркази раҳбари Ангус Хюстоннинг айтишича, сигналлар қидирув ҳудудининг шимолий қисмида тутилган бўлиб, биринчиси беш дақиқадан кўпроқ, иккинчиси эса етти дақиқа давом этган.

Янги сигналлар тутилиши ортидан йўқолган учқични қидириш ишлари жадаллашган.

Ҳозирда 11та ҳарбий кема, 4та учқич ҳамда 14 қутқарувчи кема қидириш ишларига жалб этилган.

Бортида 227 йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган Malaysia Airlines ширкатининг учқичи 8 март куни радар экранларидан ғойиб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG