Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:12

Тожикистонда ТАЛКО алюминий заводини портлатмоқчи бўлганлар ушланди


Тожикистон хавфсизлик ҳизматлари ТАЛКО алюминий заводида террорчилик ҳужуми олдини олинганликларини иддао қилмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Жалолиддин Садриддинов ўтган ҳафта ТАЛКО алюминий заводини портлатмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинганини билдирди.

Бугун Душанбеда бу ҳақда журналистларга билдирган Садриддинов тафсилотларга тўхталмади.

Қўлга олинган тўрт шахс алюминий заводининг ходимлари экани айтилмоқда.

Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридаги ТАЛКО алюминий заводи Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан 20 километр узоқликда жойлашган.
XS
SM
MD
LG