Линклар

logo-print

Россия "Америка овози" радиосининг ўрта тўлқиндаги эшиттиришларини тўхтатмоқда


Россия ҳукумати Америка радиоэшиттиришлар бошқарувчилари кенгашини “Америка овози” радиосининг эшиттиришларини Москвада ўрта тўлқинда узатиш шартномаси тугагани ҳақда маълум қилди.

“Америка овози” раҳбариятининг шартномани узайтириш сўровига “Россия сегодня” агентлиги раҳбари Дмитрий Киселёв: “Ҳамкорлик қилиш ниятимиз йўқ”, деб жавоб қилган.

Америка радиоэшиттиришлар бошқарувчилари кенгаши раиси Жефф Шелл: “Москва нотўғри йўлни танлади ва сўз эркинлигини чеклашга қарор қилди. Россия оммавий ахборот воситалари, жумладан Киселёвнинг “Russia today” канали бутун дунёда, жумладан АҚШда ҳам ўз эшиттиришларини эркин узатиш имконида фойдаланади. Россия фуқаролари ҳам ахборотни шундай эркин олишга лойиқдир”, - деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG