Линклар

Судмед экспертнинг 72 яшар кўзи ожиз онаси безориликда айбланди


"Эркин микрофон" билан боғланганларнинг кўпчилиги фикрича, уларни Президент қабул қилса, муаммолари ҳал бўлади.

"Эркин микрофон" билан боғланганларнинг кўпчилиги фикрича, уларни Президент қабул қилса, муаммолари ҳал бўлади.

Озодликнинг Эркин микрофонига Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Мусо Жалил кўчаси, 7-уйда яшовчи, ўзини Шоира Сулаймонова, деб таништирган тингловчи боғланди.

У 2008 йилда бир ҳужжатни сохталаштиришни рад этгани ва шу боис, яқинлари Тошкентда – Миллий хавфсизлик хизматида юқори лавозимда ишлаган милиционер билан зиддиятга бориб қолганини айтди.

Шоира Сулаймонованинг айтишича, босимларга қарамай сохта ҳужжатларни имзоламгани ва ўз туманида яшайдиган бир неча оиланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун оиласи билан 6 йилдан буён таъқиб-тазйиқда қолаётганидан шикоят қилди.

Унинг даъвосича, ҳуқуқ-тартибот идоралари қизининг ҳаққини сўраб борган 72 яшар кўзи ожиз онасини безориликда, келинларидан бирини эса милиция ходимига тан жароҳати етказганликда, укасини эса уйида ноқонуний жувоз очганликда айблаб, уларнинг устидан сохта айбловлар асосида жиноят ишлари очилган.

Қолганини Шоира Сулаймонованинг ўзидан эшитамиз.



Озодликнинг Эркин микрофонига Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Мусо Жалил кўчаси, 7-уйда яшовчи Шоира Сулаймоноваман, деб боғланган бу аёл унинг арзини Президент ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар эшитиши ҳамда адолатли чора кўришига умид қилаётганини айтмоқда.

***

Тошкентнинг Хадрасидан боғланган 60 яшар Саидмурод Ҳасанов бир неча ихтиро яратгани, аммо бу ихтироларига патент ололмаётгани ва ҳомий топа олмаётганини айтади.

Саидмурод Ҳасанов баъзи ихтиролари – нарвонсиз олма терадиган ва уй шароитида электр энергия ишлаб чиқарадиган қурилмалари ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Бу киши ҳам мақсади Ўзбекистон Президентининг ҳузурига етишу, ихтироларини кўрсатиб тезроқ ҳамюртларининг оғир меҳнатини енгиллаштириш эканини айтмоқда.

***

ОзодликОнлайн жонли мулоқотида Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ишчиларининг ойликсиз қолаётгани муҳокама қилинган ва бунда кўпчилик қатнашчилар ишчиларнинг ҳалол ҳаққини амалдорлар ўзлаштириб юборишаётгани ҳақида сўзлаган эдилар.

Электр токи узилгани боис, уни тўлиқ тинглолмаганию жонли мулоқотга боғланолмай гапи ичида қолганини айтган ургутлик 46 яшар Шамсиддин бугун “Эркин микрофон” билан боғланди.

Унинг фикрича, аслида хориждан туриб Ўзбекистондаги амалдорларни ишчилар ҳаққини еганликда айблаган мулоқот иштирокчилари орасида ҳам одамларнинг ҳаққини еб, қочиб юрганлари кўпдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG