Линклар

Ўзбекистонда ишлатиб бўлинган ядровий ёнилғи Россияга олиб чиқилади


Ўзбекистон ва Россия ишлатиб бўлинган ядровий ёнилғини Россияга олиб чиқиш ва уни қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилишга оид ҳукуматлараро келишувни имзолади.

Келишувга биноан Тошкентнинг “Фотон” заводидаги тадқиқот реакторида ишлатилган юқори даражада бойитилган ядровий ёнилғи Ўзбекистондан олиб чиқилади.

Ушбу келишув ядровий қуролларни тарқатмаслик режимини мустаҳкамлашда сезиларли ҳисса қўшади, дейилади “Росатом” ширкати тарқатган маълумотда.

Ўзбекистонда тадқиқот мақсадларида фойдаланилган юқори даражада бойитилган ядровий ёнилғи Россиядан олиб келинган.

30 литр ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси Ўзбекистондан Россияга махсус рейсда 2014 йил охиригача олиб чиқилиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG