Линклар

Венгриялик дипломат Янос Ҳерман Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги янги махсус вакили этиб тайинланди.

Ҳерман ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кетрин Эштон тарафидан 6 олйик муддатга тайинлангани айтилмоқда.

Ушбу лавозимни сўнгги икки йил давомида эгаллаб келган Патрисия Флор Германия Ташқи ишлар вазирлигидаги ишга ўтган.

Эштрон 9 апрель куни тарқатилган пресс-релизда Янос Ҳерманни “тажрибали дипломат” эканини айтади.

Венгриялик дипломат бунгача ЕИ ташқи фаолияти хизматида катта ходим сифатида ишлаб келган. Шунингдек, у ЕИнинг Норвегиядаги делегацияси раҳбари, Венгрия Давлат котиби ҳамда Венгриянинг НАТОдаги элчиси сифатида ҳам фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG