Линклар

logo-print

Европа Кенгаши Парламентлараро Ассамблеяси Россиянинг Қримни аннексия қилганини қоралади


Европа Кенгаши Парламентлараро Ассамблеяси (ЕКПА) Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилган Россияни қораловчи резолюцияни қабул қилди.

ЕКПА резолюциясида Қримнинг Россияга қўшиб олиниши хусусида ўтказилган референдум Украина конституциясига зид бўлгани айтилади. Ҳужжат Ассамблеянинг 9 апрел куни Страсбургда ўтказилган фавқулодда мажлисида қабул қилинди.

Резолюцияда Россия ўз ҳаракатларини оқлаш учун илгари сурган иддаоларнинг бирортаси “ҳақиқий фактларга асосланмаган” дейилади.

Қримнинг “ажралиб чиқиши ва Россия Федерациясига қўшилиши ғояси Россия ҳукуматининг ҳарбий интервенция ниқобидаги иғвоси ва провокацияси натижаси бўлди”, дея таъкидланади резолюцияда.

ЕКПА, шунингдек, Киевда иқтидорга келган янги ҳукумати легитимлигини ҳам тан олиб, “ҳокимият ўзгариши Украинанинг демократик тараққиёти учун имкониятлар эшигини очди”, дея баён қилди.

ЕКПАдаги Россия делегацияси раҳбари Алексей Пушков резолюцияни қоралаб, Россия “ўзининг ташқи сиёсати ва тамойилларини ўзгартириш” ниятида эмас, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG