Линклар

Украина президенти россияпараст норозилар таслим бўлса, жавобгарликка тортилмасликларини ваъда қилди


Россияпараст намойишчилар Луганск ва Донецкда ҳукумат биноларини эгаллаб олган.

Россияпараст намойишчилар Луганск ва Донецкда ҳукумат биноларини эгаллаб олган.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов мамлакат шарқий вилоятларида ҳукумат биноларини эгаллаб олган россияпараст намойишчилар қуролларни топшириб, биноларни тарк этса, ўз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмаслигини баён қилди.

Турчинов 10 апрель куни парламентда қилган чиқишида “мен буни президент фармони орқали расмийлаштиришга тайёрман”, дея таъкидлади.

Россияпараст фаоллар Луганск ва Донецк шаҳарларида ҳукумат биноларини 6 апрелдан бери эгаллаб турибди. Кеча Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков юзага келган муаммони ҳал қилишнинг икки йўли қолгани, бири музокаралар, бошқаси куч ишлатиш эканини таъкидлади. “Озчиликни ташкил қилувчи айирмачиларга келсак, улар Украина ҳукуматидан кучли жавоб олишлади”, деди Аваков.

Киев ҳукумати ва унинг иттифоқчилари Россияни Украинанинг асосан этник руслар яшайдиган шарқий минтақаларини ҳам эгаллаб олиш мақсадида, у ерда тартибсизликларни келтириб чиқарганликда айбламоқда. Москва бу айбловларни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG