Линклар

Озодликнинг OzodWiki лойиҳаси доирасидаги биринчи эшиттириши эътиборингизга жорий йилнинг 6 февралида ҳавола қилинган эди. Wiki-экспертимиз куни кеча лойиҳамиз Ўзбекча Википедияга бўлган қизиқишнинг ошишига туртки бўла олдими, деган савол жавобини излади. Натижа қувончбахшдир. Январда, яъни OzodWiki лойиҳаси иш бошламай туриб, Ўзбекча Википедия бош саҳифаси 20 368 марта кўрилган бўлса, мартга келиб бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 56 274 га етди!

Wiki-экспертимиз Нодир Отаев Ўзбекча Википедияга ташрифлар статистикасини ўрганиб чиққач, қуйидаги ҳисоботни OzodWikiга тақдим этди.

Нодир Отаев

Викимедиа жамғармаси сайтларидан олинган статистикани кўриб чиқиб, Озодликнинг OzodWiki лойиҳаси Ўзбекча Википедияда ижобий ўзгаришларга сабаб бўлаяпти, деб тахмин қилиш мумкин.

Бу ўзгаришларнинг барчаси фақат OzodWiki эшиттириши таъсирида бўляпти, деб таъкидлай олмасакда, лекин ташрифлар динамикасидаги кескин ўзгариш айнан шу лойиҳа доирасидаги эшиттиришлар бошланганидан сўнг юз бергани фактдир.

Бу ҳодиса мана бу жадвалда яққол кўриниб турибди.


Жадвалда кўриб турганингиздек, жорий йилнинг 20 мартидан бошлаб Ўзбекча Википедиянинг бош саҳифасига қилинган ташрифлар сони кескин ўса бошлади.
Январда бош саҳифа умумий ҳисобда 20 368 марта кўрилган бўлса, февралда 21 022 марта кўрилди.

Мартга келиб бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 56 274 га етди! (Қиёслаш учун: 2013 йил мартида бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 20 403 мартани ташкил қилган эди.)

Бу ўсишга, албатта, OzodWiki эшиттириши таъсир кўрсатгани эҳтимолдан холи эмас.

Энди OzodWikiнинг мавзуга оид саволларига Wiki-эксперт Нодир Отаевнинг жавобларини тингланг:
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG