Линклар

10 апрель куни бошланган Ўзбекистон Олий Мажлиси сенатининг навбатдаги 14-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддалар)ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ”ги қонун маъқулланди.


Сенат конституциявий ўзгартишларни қабул қилгани тўғрисида 12news.uz хабар қилди.

Конституциявий ўзгартишларга доир қонун президент ташаббуси билан парламентга киритилган ва ўтган ойда Олий Мажлис қонунчилик палатаси томонидан маъқулланган эди.

Расмийлар тарафидан жамиятни янада демократлаштириш ҳаракатлари ўлароқ тақдим қилаётган конституциявий ўзгартишлар президент ваколатларининг бир қисми ҳукуматга ўтказилишини кўзда тутади. Бундан ташқари, конституциянинг маҳаллий кенгашлар ваколатлари, мамлакатда референдумлар ўтказилишига доир моддаларига ҳам ўзгартишлар киритилиши кўзда тутилган.

Сўнгги хабарларга кўра, Сенат мажлисда кўриб чиқилган қонунлардан яна бири "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги қонунни маъқуллаган.

Мазкур ҳужжат, дейилади 12news.uz тарқатган хабарда, фуқароларнинг информация олиш ҳуқуқларини кафолатлашга қаратилган. "Унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш тартиб-қоидалари аниқ белгилаб берилган", дейилади 12news.uz хабарида.

Би-Би-Си ўзбек хизматининг Сенат қўмитаси раис и Светлана Ортиқовага таяниб хабар қилишича, йиғинда, хусусан, порахўрлик учун жиноий жавобгарликни кескинлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG