Линклар

logo-print
Россиянинг давлатга қарашли Газпром ширкати Қирғизистоннинг ҚирғизГаз давлат ширкатини ўз назоратига олди. Газпром раҳбари Алексей Миллер бу ҳақда 10 апрель куни Бишкекда Қирғизистон ҳукумати билан келишувни имзолаб бўлгач маълум қилди.

Келишувни “тарихий”, деб атаган Миллер Газпром ҚирғизГазнинг 100 фоиз улушини сотиб олганини билдирди. Унинг яна маълум қилишича, ҚирғизГаз номи Гапром-Қирғизистон деб ўзгартирилган.

Қирғиз давлат ширкатининг барча қарзларини тўлаш ҳам Газпром зиммасига ўтиши ва қирғизистонликлар учун газ нархи арзонлаштирилиши айтилмоқда. Шунигндек, ширкатнинг барча лойиҳа ва дастурлари, жумладан ижтимоий соҳага қаратилган дастурлари Қирғизистон ҳукумати томонидан белгиланиб, амалага оширилади, деди Миллер.
XS
SM
MD
LG