Линклар

logo-print

Наргиз Зокирова Ханти-Мансида ҳибсга олинди


Наргиз Зокирова “Голос” қўшиқ танловида иккинчи ўринни эгаллаши ортидан эл оғзига тушди.

Наргиз Зокирова “Голос” қўшиқ танловида иккинчи ўринни эгаллаши ортидан эл оғзига тушди.

Россиянинг Нижневартовск шаҳрида асли ўзбекистонлик қўшиқчи Наргиз Зокирова Федерал миграция хизмати томонидан ҳибсга олинди.

Ханти-Манси мухтор округи пойтахтига гастроль билан борган Наргиз Зокирова виза режимини бузганлик айби билан ҳибсга олинди. Ҳозирда АҚШда истиқомат қиладиган қўшиқчи Россиянинг 1-Каналида ўтказилган “Голос” қўшиқ танловидаги муваффақиятли иштироки ортидан Россиянинг турли шаҳарларида концертларни бериб келаётган эди.

Лекин Нижневартовскда концерт бераётган пайтида, рус нашрларининг хабар қилишича, миграция хизмати ходимлари АҚШ фуқароси бўлган Зокирова Россия ҳудудида иш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бермайдиган туристик виза билан бўлиб тургани даъво қилган.

“Экспресс газета” нашрининг хабар қилишича, шаҳар клубларидан бирида ўтказилган концертдан кейин Зокирова ҳибсга олинган ва унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир протокол тузилган.

Ҳозирда Наргиз Зокированинг 15 апрелга Тюмень вилоятида белгиланган концертининг ўтказилиши ҳам савол остида қолмоқда, дея хабар қилмоқда нашр.

Машҳур Зокировлар сулоласига мансуб қўшиқчи 1995 йилда Қўшма Штатларга кўчиб кетган ва ўтган йили Россия 1-Канали ўтказган “Голос” қўшиқ танловида иккинчи ўринни эгаллаши ортидан эл оғзига тушган эди.
XS
SM
MD
LG