Линклар

logo-print

Россия ўз нефти ва газини Ғарб сотиб олмаса, бошқа харидор топишини айтмоқда


Москва ҳукумати Россия Ғарбга энергия воситаларини етказиб берувчи ишончли ҳамкор экани, лекин ғарб мамлакатлари Украина бўҳронига жавобан Россиянинг нефть ва газидан воз кечадиган тақдирда, бошқа жойдан потенциал ҳамкорларни топиши мумкин, демоқда.

Россия Бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов бу фикрни 10 апрель куни Берлинда билдирди. Россияга нисбатан санкцияларни жорий қилиш, деди у, ғарб мамлакатлари истагнидек, президент Владимир Путиннинг ҳаракатларини ўзгартира олмайди.

Санкциялар қанчалик кескинлашса, Россия жамияти шунчалик жипслашади, дея қўшимча қилди Шувалов.

Россия Қримни аннексия қилиши ортидан Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Москва мулозимларига нисбатан жазо чоралари жорий қилган.

Айни пайтда, 10 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссенни “Совуқ уруш даври риторикасини” такрорлаётганликда айблади. Москва баёнотида НАТО халқаро сиёсатда “иккиюзламачилик” қилаётгани таъкидланади.
XS
SM
MD
LG