Линклар

logo-print

Россия Европа Кенгаши Парламентлараро Ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди


Европа Кенгаши Парламентлараро Ассамблеяси Россия делегациясини жорий cессия даврида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

ЕКПА 10 апрель куни қабул қилган резолюция 145 депутат томонидан маъқулланди, 21 депутат унга қарши чиқди. Ассамблеянинг 22 вакили бетараф қолди.

ЕКПА ялпи мажлисида бу масалага оид муҳокамаларни Россия делегацияси бойкот қилди.

Москва делегацияси энди 2014 йилги сессия тугагунига қадар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Россия делегацияси шунингдек, Ассамблея бюроси, ЕКПА раиси қўмитаси, ЕКПА доимий қўмитасидаги ваколатлари ҳамда тузилма доирасида сайловларни кузатиш миссияларида иштирок этиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинди.

Ассамблея шунингдек, Москва “вазиятни деэскалация қилиб, Қримни аннексия қилиш қарорини бекор қилмаса”, Россия делегациясини бошқа “ваколатларидан ҳам маҳрум қилиш ҳуқуқини” сақлаб қолади, дея қарор қилди.
XS
SM
MD
LG