Линклар

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг совиб кетиши мева-сабзавот ҳосилининг 35 фоизини уриб кетиши мумкин


7 апрель куни Тошкентда қалин қор ёққан эди.

7 апрель куни Тошкентда қалин қор ёққан эди.

Синоптиклар Ўзбекистоннинг айрим минтақаларида жорий ҳафта охирига қадар қаттиқ совуқ тушишини башорат қилмоқда. CA-News агентлигининг Ўзгидромет ташкилотига таяниб хабар қилишича, 10-12 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб қаттиқ ёмғир ёғиши кутилмоқда. 12 апрель кечга бориб, ёмғирнинг қорга айланишини башорат қилмоқда синоптиклар.

Ундан кейин 13-15 апрель кунлари ҳаво ҳарорати -1 даражага тушиши мумкин, дейилади хабарда.

Бошқа нашрлар Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг исми келтирилмаган мулозимига таянган ҳолда, кутилаётган совуқ ҳаво натижасида мева-сабзавот ҳосили умумий ҳажмининг 35 фоизигача йўқотилиши мумкинлигига доир хавотирлар тўғрисида хабар қилмоқда.

7 апрель куни пойтахт Тошкентда қалин қор ёққан, лекин ўша куни тушга қадар эриб кетган эди.
XS
SM
MD
LG