Линклар

Ўзбекистон cенаторлари Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга чақирди


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари пайшанба куни ўтган ўн тўртинчи ялпи мажлисда Украинада юзага келган вазиятни фақат тинч йўл билан, сиёсий воситалар ёрдамида ҳал этишга чақирди.

Парламент юқори палатаси веб-саҳифасида айтилишича, сенаторлар бутун жаҳон ҳамжамияти қатори Ўзбекистон ҳам Украина ва унинг атрофидаги вазиятдан ташвишланмаслиги мумкин эмаслигини таъкидладилар.

Шунингдек, сенаторлар Украинадаги вазият борасида Ташқи ишлар вазирлиги баёнотларида билдирилган позицияни қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги 4 ва 28 мартда эълон қилган баёнотларида Тошкент ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига куч билан таҳдид қилинишга қарши эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG