Линклар

logo-print

Вашингтон Москвани энергетика ёрдамида Украинани қўрқитишда айблади


АҚШ ҳукумати Москвани энергетика ресурслари ёрдамида Украинани қўрқитишда айблади.

Аввалроқ президент Владимир Путин Киев газдан бўлган 2,2 миллиард долларлик қарзини узмаса, Кремл Украина ҳамда Европага газ узатишни тўхтатиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки пайшанба куни АҚШ Россиянинг энергетикадан фойдаланиб Украинани қўрқитиш мақсадида қилаётган ҳаракатларини қоралашини билдирди.

Псакига кўра, Украина айни дамда бир минг куб метр Россия гази учун 485 доллар тўламоқда ва бу Европа Иттифоқи давлатлари тўлаётган нархдан анча баланд.

Псаки Владимир Путиннинг 10 апрель куни Европа давлатлари раҳбарларига йўллаган хатини ҳам тилга олди. Путин ушбу хатда Украинанинг газдан бўлган қарзи билан боғлиқ вазият “кескин” эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG